«қўшиб ёзиш» тегли мақолалар


2023 йилда 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат, 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилди
16 январ 2024, 14:16

2023 йилда 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат, 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда бюджетдан 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликлар бўлгани қайд этилди. Қўшиб ёзиш, пул ўзлаштириш, ўзига ўзи бир неча карра кўп мукофотлар ёзиш шулар жумласидан.

Тошкент вилоятидаги 106 та ижтимоий объект қурилишида 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
2 ноябр 2023, 11:28

Тошкент вилоятидаги 106 та ижтимоий объект қурилишида 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик ишлар ва 106 та объектдаги 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш аниқланди. Лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўмлик маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
13 сентябрь 2023, 15:48

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилди.

«Яшил макон» лойиҳасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган — Азиз Абдуҳакимов
5 июл 2023, 17:07 1

«Яшил макон» лойиҳасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган — Азиз Абдуҳакимов

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилган.

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди
3 июл 2023, 13:21 2

«Жипириқ, шунчалик ҳам алдайсанми?» Шуҳрат Ғаниев ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди

Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.

«Яшил макон» ҳисоботида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани аниқланди, 2,4 млн таси қуриб қолган
24 июн 2022, 19:05

«Яшил макон» ҳисоботида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани аниқланди, 2,4 млн таси қуриб қолган

Ҳисоб палатаси «Яшил макон» лойиҳасидаги кўчат экиш ҳисоботларида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани, 2,4 млн тупи қуриб қолгани, шунингдек, суғориш ва парвариш ишлари яхши ташкил этилмаганини аниқлади. Қўшиб ёзиш ҳолатларини президент ҳам танқид қилган эди.

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди
6 феврал 2022, 10:49 1

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури доирасида экилган дарахтлар бўйича рақамларга ишонмаслигини маълум қилди. У, шунингдек, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш бўйича режа бажарилмагани учун лавозимидан четлаштирилганини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг